“INFINITY”: МЕГAПОЛИС МAРКAЗИДAГИ ТAБИAТ “ЮРАГИ”

Бизнес

image

“Golden House” компанияси “INFINITY” қароргоҳининг Spirit уйидаги хонадонларнинг сотилиши бошлангани ҳақида хабар беради.

Жадал суръатларда кенгайиб бораётган замонавий мегаполиснинг фаровонлик ва қулайлик даражаси билан ҳамоҳанг тарзда давом этаётгани кишини нафақат, уй-жой масаласида, балки обод ва нуфузли тумандан элита классига мансуб хонадон харид қилиш хусусида ҳам ўйлашга ундайди. Бунинг, албатта, имкони бор, яъни эндиликда орзуларингиз осонгина амалга ошиши мумкин, қачонки сармоянгизни тўғри мақсадда жойига сарфлай олсангиз. Масалан жаҳон тажрибасига кўра, кўчмас мулккнинг ҳали қазиш босқичидаёқ унга сармоя киритиш таннархни 40 фоизгача тежаши мумкин.

Пурвиқор тоғлар “юраги”да 

    “INFINITY” – географик жиҳатдан қулай ҳудуд ҳисобланган пойтахт марказида жойлашган, ғарбий Тянь-Шань тоғларидаги Чотқол тизмасининг бутун гўзаллигини борлигича намоён эта олувчи ажойиб лойиҳадир. Бу услуб, қулайлик ва шахсий ҳаётни қадрлайдиган муваффақиятли одамларнинг танловидир. Таъкидлаш жоизки, “INFINITY” турар-жой мажмуаси ўз аҳолисига люкс классига мансуб шаҳар ҳашамити билан бирга мусаффо ҳаво ва эркинлик ҳиссини ҳам туҳфа этади. Лойиҳадаги бешта уйдан бири ҳисобланган Spirit ҳозирда харид қилиб олиш учун барчага бирдек очиқдир.
Эътироф этиш жоизки, “INFINITY” мажмуасидаги бешта уйнинг ҳар бири пухта ўйланган меъморий ечимлари билан эътиборни тортади. Мажмуа меъморчилиги табиат билан уйғун равишдадир. Айниқса, бутун ҳовли ҳудудининг ўйин майдончалари ва махсус сайр қилиш жойлари билан бойитилгани кишиларнинг очиқ ҳавода дам олиб ҳордиқ чиқаришга бўлган истагини бирмунча оширади. Деразалар қаршисида акс этган гўзал манзарали кўриниш эса пурвиқор тоғлар билан ўралган шаҳар манзарасидан баҳра олиш имконини беради.

Нархлар динамикаси

Ҳеч кимга сир эмаски, кўчмас мулк сотувга энди қўйилган вақтда ишлаб чиқувчи ҳам бизнес учун, ҳам мижоз учун мақбул ва манфаатли бўлган нархларни белгилайди. Яъни бунда нархлар мижозларни жалб қилибгина қолмай, хонадонни кечиктириб харид қилгандагига нисбатан сармояни 30-40 фоизга тежашда қўл келади. 
Келинг, нима сабабдан манфаатли харид вақт масаласи эканлиги борасидаги сирларимиз билан ўртоқлашсак. Одатда, қазиш ишлари тугаб, иншоот пойдевори қад ростлай бошлаши билан иморат нархи 5-7 фоизга кўтарилади. Бино том қисмини монтаж қилиш ва ўрнатиш босқичида эса, уйнинг квадрат нархи яна 10-15 фоизга ошади. Бу дегани шуки, ортиқча тўловни икки баравар қимматроқ нархда амалга оширмаслик учун уйни давлат комиссияси томонидан қабул қилиш ва фойдаланишга топширишгача бўлган даражага, яъни сўнгги 20 фоизгача бўлган нарх кўтарилишини кутишингиз шарт эмас.
Ахир пулни тежаш истагида бўлганларнинг асосий қоидаси: қурилиш биноси қанчалик яшашга тайёр ҳолда бўлса, квадрат метр ҳам шунчалик қимматга тушади.

Яна бир хонадон совғага!

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, “Golden House” бренди остида қурилган уйларнинг барчаси мижозлар орасида машҳур, мақбулдир ва шу боис ҳам уларга талаб ҳамиша юқоридир. “INFINITY” турар-жой мажмуасининг бешта уйидан иккитаси деярли сотиб бўлинди. Бироқ, сиз хавотир олманг, чунки мажмуанинг учинчи уйи – “Spirit”нинг сотувга қўйилгани боис, ушбу муҳташам мажмуадан хонадон харид қилиб олиш имкони сизда ҳали ҳам мавжуд.
Бундан ташқари жорий йилнинг 15 июнига қадар “INFINITY”да кўчмас мулк харид қилувчи барча сармоядорлар “Golden House”нинг бонусини қўлга киритган ҳолда яна бир хонадонни ютиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Айтиш мумкинки, компания томонидан тақдим этилган мазкур акция нафақат ўз вақтини ва пулини қадрлайдиган, балки сармоя киритишда оқилона қарор қабул қилишга одатланганлар учун муносиб ечимдир. Ютуқ сифатидаги иккинчи хонадон эса фарзандларингиз ва яқинларингиз учун ажойиб, ёқимли совға бўлади ва ҳаттоки ижара борасидаги бизнесингизнинг дебочаси ҳам бўлиши мумкин.

Шундай экан шошилинг, чунки баҳорги акция муддати фақат 15 апрелга қадар амал қилади ва мажмуанинг иккита AQUA ва TERRA биноларида бўш хонадонлар аллақачон жуда ҳам кам қолган!
Сизнинг янги ҳаётингиз бугунги кунда энг замонавий “Infinity” турар-жой мажмуасидан яшаш майдонини танлаш орқали бошланади!

Батафсил маълумотлар сизни савдо офисларида ҳамда +998 78 150-11-11 телефон рақамлари орқали, шунингдек infinity-gh.uz веб-сайтида кутмоқда.

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: Orient Finans Bank

Call-центр:(+998) 78−888−18−88.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг