Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциациясига етиб борди (видео)

Sport

image

Хабарингиз бор, айни кунларда FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бугун, 6 май куни Инфантино футбол фестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига борди.

Инфантинони Ўзбекитон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, вице-президент Равшан Эрматов ва Одил Аҳмедов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромовлар кутиб олди.

Шунингдек, FIFA раҳбари Ўзбекистондаги вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари билан кўришди.

Инфантино бугун Ўзбекистон чемпионати 9-туридан ўрин олган Бунёдркор-Олимпик ўйинига бориши кутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends