Индонезияда 7 магнитудали зилзила содир бўлди
Олам
−
18 Январь 2023 5256 1 дақиқа
Бугун, 18 январь куни Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилоятида 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Шунингдек, зилзила Малуку оролларида ҳам сезилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг Шимолий Сулавеси пойтахти Манадо шаҳрида содир бўлган кучли зилзила туфайли одамлар биноларни тарк этишга мажбур бўлган. Индонезия табиий офатлар агентлиги зилзила эпимаркази Манадо шаҳридан жануби-шарқдаги 64 километр чуқурликда эканлигини айтган.
Зилзила оқибатида қурбонлар йўқ, цунами ҳақида огоҳлантириш ҳам берилмаган.
Маълумот учун, Индонезия “Тинч океанининг олов ҳалқаси” деб номланган нуқтасида жойлашган бўлиб, бу мамлакатни дунёдаги энг сейсмик фаол минтақалардан бирига айлантирган. Шу сабабли мазкур ҳудуд тез-тез зилзилаларни бошдан кечиради.
Озода Чориева
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь