Индонезияда 7,3 балли зилзила содир бўлди

Олам

image

Кеча, 13 декабрь Индонезиянинг Флорес ороли яқинида 7,3 магнитудали денгиз ости ер силкиниши содир бўлди. Ҳозиргача зилзиладан ҳеч ким зарар кўрмаган. Бу ҳақда “Arab News” хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила денгиз остида 18,5 километр (11,5 миля) чуқурликда бўлган ва минтақа аҳолиси  дарҳол цунами хавфи билан огоҳлантирилган. Бироз ўтиб огоҳлантириш бекор қилинган.

Табиий офатлар оқибатларини юмшатиш бўйича миллий агентлик вакили Абдул Муҳарийнинг айтишича, ҳудуд аҳолиси зилзиладан дахшатга тушган ва айримлар яшаш жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

“Биз қирғоқбўйи ҳудудларидаги одамлардан пляж чизиқларидан узоқлашишни сўрадик, чунки у ерда 1972 йилда катта цунами бўлган”, дея таъкидлаган  агентлик вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия зилзила

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг