Индонезияда 5,1 магнитудали зилзила юз берди
Олам
−
09 Февраль 2023
10763Индонезиянинг шарқий қисмида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.
Зилзила эпимаркази Индонезиянинг Янги Гвинея оролидаги Папуа провинциясининг Абепура шаҳридан 11 км (62 минг киши яшайди) ва Жаяпура шаҳридан (134 минг киши) 23 км узоқликда жойлашган.
Ҳозирча ҳеч қандай зарар ва қурбонлар қайд этилмаган.
Маълумот учун, Индонезия тез-тез вайрон қилувчи зилзилалардан азият чекади. Сейсмик фаолликка мойил бўлган давлатлар ичида иккинчи ўринда туради.
2022 йилнинг кузида мамлакатда 5,6 магнитудали зилзила юз берди, оқибатда юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Шунингдек, мамлакатдаги энг талафотли зилзила 2004 йил содир бўлиб, 230 000 киши ҳалок бўлганди.