Индонезия инвесторлар учун “олтин виза”ни жорий қиляпти

Олам

image

Индонезия ҳукумати хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида янги “олтин виза”ни тасдиқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, расмийлар бундай визага эга бўлганлар мамлакатда беш йилдан ўн йилгача қолиши мумкинлигини маълум қилган.

Ушбу чора миллий иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган. Беш йиллик виза олиш учун якка тартибдаги инвестор 2,5 миллион доллар капиталга эга компания ташкил этиши керак. 10 йил учун инвесторлардан 5 миллион доллар сармоя талаб қилинади.

Корпоратив инвесторлар беш йиллик виза олиш учун 25 миллион доллар сармоя киритишлари керак. 10 йиллик виза уларга 50 миллион долларга тушади.

Бугунги кунда Қўшма Штатлар, Ирландия, Янги Зеландия ва Испания каби мамлакатларда олтин визалар мавжуд.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Индонезия инвесторлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг