Имтиҳонсиз ўқишга кирадиганлар тоифаси биттага кўпайди

Жамият

image

Эндиликда интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндон бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига кейинги босқичига имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, улар таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Шунингдек, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади.

Шу вақтгача квота доирасида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар рўйхати қуйидагича эди:

•    Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
•    “Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
•    “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
•    “Тарбиячи” кўрик-танлови ғолиблари;
•    “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
•    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
•    Халқаро олимпиадалар ғолиблари.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг