Имрон Хонга терроризм бўйича айблов эълон қилинди
Олам
−
22 Август 2022
9064Покистон полицияси мамлакатнинг собиқ Бош вазири Имрон Хонга қарши терроризм тўғрисидаги қонунга мувофиқ айблов қўйди. Бу унинг полицияга таҳдид қилганидан кейин содир бўлди, деб ёзмоқда “The Guardian”.
Унинг сўзларига кўра, айбловлар Хоннинг ўтган шанба куни Исломободда қилган нутқидан келиб чиққан бўлиб, унда у полиция ва судьяни судга бериш нияти борлигини маълум қилган ва ҳибсга олинганидан кейин яқин ёрдамчиси қийноққа солинганини иддао қилган.
Қайд этилишича, Хонга қарши айбловлар билан ҳисоботда Исломободдаги митингда бўлган ва Хон Покистон полицияси бош инспектори ва бошқа судьяни танқид қилганини эшитган халқаро судья Али Жаведнинг кўрсатмаси ҳам киритилган.
Хабарларга кўра, Хон: “Биз ҳам сизга қарши чора кўрамиз. Ҳаммангиз уяласиз”, деган.
“The Guardian” нашрининг хабар беришича, собиқ Бош вазир ҳали ҳибсга олинмаган ва унга қўйилган айбловларга жавоб бермаган. Хоннинг партияси “полициянинг унга етиб боришига йўл қўймаслик” учун собиқ ҳукумат раҳбари тарафдорлари унинг уйини ўраб олгани акс этган видеони эълон қилди. Душанба куни эрталаб у ерда юзлаб одамлар бўлган.
Нашрнинг ёзишича, Хон бир неча йилга қамалиши мумкин.
Имрон Хон ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилди. Миллий мажлиснинг 342 депутатдан иборат 174 нафар аъзоси Хонга қарши овоз берди. Хоннинг ўзи Покистон мухолифати Хитой ва Россияга хайрихоҳ бўлган мустақил ташқи сиёсати туфайли уни ҳокимиятдан четлатиш учун Вашингтон билан тил бириктирганини айтди.
LiveБарчаси