Имомали Раҳмон Москвадан оғзи қулоғида қайтяпти

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путинни республикага расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. 

“Мен ҳурматли Владимир Владимировични [Путинни] ўзи учун қулай вақтда Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилдим”, дейди Раҳмон икки давлат раҳбарларининг бугун, 21 ноябрь куни ўтган Москвадаги учрашувидан сўнг. 

Тожикистон Президенти Россияга ташрифи чоғида меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Путинга ва барча россиялик дўстларга миннатдорлик билдиришини қайд этган. . 

У Тожикистон Россия Федерацияси билан мулоқот натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини қўшимча қилган.  

“Биз бугунги мулоқот натижаларидан мамнунмиз, музокаралар давомида Тожикистон ва Россия муносабатларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиқиш учун мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш қатъийлигини тасдиқлади”, дейди республика Президенти. 

Раҳмон ва ҳукумат делегацияси 21 ноябрь куни расмий ташриф билан Россияга келди. Бунгача Тожикистон раҳбари 2019 йилда Россия Федерациясига расмий ташриф билан келган эди. Бу йил Раҳмон Россияга амалий ташриф билан келди – май ойида у Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. 

Путин 2022 йил июнь ойида Тожикистонга амалий ташриф билан борган ва Душанбеда Раҳмон билан ҳам учрашган эди. Бунгача Россия Федерацияси Президенти 2019 йилда Тожикистонда бўлган – кейин Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитига борган эди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Москвага борган Имомали Раҳмонни “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг