Имомали Раҳмон қўшни мамлакатдаги таҳдидлардан хавфда
Олам
−
16 Сентябрь 2022
8780Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистондаги наркотик моддалар контрабандаси туфайли Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг гиёҳвандликка қарши тузилмасини яратиш ғоясини амалга ошириш ҳақида ўйлашни таклиф қилди. У бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.
“ШҲТнинг гиёҳвандликка қарши алоҳида тузилмасини яратиш ғоясини амалга ошириш вақти келди”, дейди у.
Раҳмон Афғонистонда наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва уларнинг контрабандаси долзарб муаммо бўлиб қолаётганини таъкидлади.
“Биз ваколатли идораларимиз томонидан қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш ҳажми кескин ошганини қайд этмоқдамиз”, дейди Тожикистон Президенти.
Инклюзив сиёсий тузилма
Президентнинг алоҳида урғулашича, Душанбе барча этник ва диний гуруҳлар иштирокида инклюзив сиёсий тузилмани шакллантиришни Афғонистонда тинчликка эришишнинг асосий омили деб билади.
“Биз ишонамизки, бугунги воқеликда Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва миллий келишувга эришишнинг асосий омили – бу мамлакатдаги барча этник ва сиёсий гуруҳлар иштирокида чинакам қамраб олувчи сиёсий бошқарув тузилмасини шакллантиришдир”, дейди у.
Проактив ҳаракат
ШҲТ давлатлари халқаро террористик гуруҳлар ўз позицияларини мустаҳкамлашда давом этаётган Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатиши, минтақа хавфсизлигига хавф туғдираётганини ҳисобга олиб, биргаликда фаол ҳаракат қилиши керак.
“Биз Афғонистон ҳудудида турли халқаро террористик гуруҳларнинг тўпланишини кузатишда давом этмоқдамиз. Бу кучлар мамлакат ичида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, бу орқали ШҲТ минтақаси хавфсизлигига бевосита салбий таъсир кўрсатувчи ўта хавфли диний радикализм ва экстремизм мафкурасини ўрнатиш учун трамплин яратмоқда. ШҲТ давлатлари вазиятни кузатиб бориши ва хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, биргаликда фаол ҳаракат қилиши керак”, дейди Раҳмон.
Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон Афғонистон билан энг узун чегарага эга – 1344 км, унинг катта қисми Пянж дарёси бўйлаб, яна бир қисми тоғли ерлар бўйлаб ўтади. Душанбе бир неча бор Афғонистондаги вазият ва у билан боғлиқ хавфлардан хавотир билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь