Имомали Раҳмон ҳам Мирзиёевни қутлади

Олам

image

Бугун, 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Тожикистон етакчиси Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.

Шунингдек, етакчилар икки давлат орасидаги ўзаро савдо ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ўсаётгани, чегараолди савдо-логистика зонаси барпо этилаётгани, фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани, хусусан, жорий йилнинг март ойида Душанбе шаҳрида икки мамлакат етакчилари олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми самарали ўтганини қайд этган.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари жорий кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва иккинчи Ҳудудлар форуми кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим эканини таъкидлаган.

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашилган. Бундан ташқари, бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон Имомали Раҳмон Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг