Иммобиле коронавирусга чалинди 

Спорт

image

“Лацио” ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Чиро Иммобиледа коронавирус аниқланди. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Иммобиле ва унинг рафиқаси Жессика ўтган ҳафта Лациода Рождествога бағишланган кечада қатнашган. Эртаси куни Жессикада коронавирус аниқланган ва Иммобиле ҳам изоляция қилинган эди. У Италия А серийасининг 18-туридан ўрин олган “Женоа”га қарши ўйинни (3:1) ўтказиб юборган. Эндиликда Чиронинг коронавирусга қарши топширган тести мубат натижа берган.

Эслатиб ўтамиз, Иммобиле “Лацио”нинг жорий йилги сўнгги беллашуви “Венеция”га қарши сафардаги ўйинни ўтказиб юборади. Ушрашув эртага 22 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Иммобиле жорий мавсум А серияда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, 31 ёшли футболчи ҳисобида UEFA Европа лигасининг 6 ўйинида киритилган 3 та гол бор.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Италия А серия Лацио Иммобиле Жессика

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made