Илова ва мессенжерлар смартфонга қандай таъсир кўрсатади?

Технология

image

Смартфондан у ёки бу иловани бутунлай ўчириб ташлаш бўйича якуний қарор фақатгина фойдаланувчининг ўзида қолади. Ушбу қарорни тўғри қабул қилиш учун ҳар қандай ижтимоий тармоқ ва мессенжерларнинг ижобий ва салбий томонлари борлигини билиш керак. Бу ҳақда "Интеллектуаль заҳира" компанияси директори Павел Мясоедов гапириб ўтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, уларнинг яхши томони сайёранинг исталган бурчагидан яқинлар билан мулоқот қилиш ва алоқани сақлаб туриш қобилиятини ўз ичига олади. Ёмон томони эса фойдаланувчиларни кузатиб борилиши.

"Масалан, Facebook’нинг асосий камчиликлари фойдаланувчиларни кузатиб бориш ва фақат мана шу қизиқиш сабаб тасмаларни шакллантиришдир. Шунингдек, компания бир неча бор нима учун дўстларининг баъзи хабарлари тасма ичидан йўқолганини тушунтириб бериши керак эди", дея таъкидлайди эксперт.

Унга кўра, агар эгаси камдан-кам ишлатса, Facebook иловаси телефондан бутунлай ўчириб ташлаш керак, чунки у қурилма хотирасида жуда кўп жой эгаллайди ва кўп қувват тортади. Кўпгина фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, Facebook’даги тасмани компьютердан ўқиган маъқул, чунки мобил дастур смартфон батареясини тезда қувватсизлантиради.

“Умуман олганда, ўйинлар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларни ишлаш учун керак бўлмаса телефонингиздан бутунлай ўчириб ташлаш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Бу ўзингизга ва яқинларингизга кўпроқ вақт ажратишга имкон беради. Мессенжерларни текшириш ва хабарларга кунига бир неча марта жавоб бериш кифоя қилади”, деб маслаҳат беради Мясоедов.


Мақола муаллифи

Теглар

смартфон мессенжер

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг