Илонлар шоусида сайёҳни кобра чақиб ўлдирди

Олам

image

Мисрга оиласи билан саёҳат қилиш учун борган германиялик эркак илонлар шоусида кобра чақиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, шахси ноъмалум 57 ёшли эркак шу ой бошида оиласи билан таътилда бўлганлиги сабабли Мисрга дам олиш учун борган. У Мисрнинг Қизил денгиз соҳилидаги Хургада шаҳрида дам олаётган бўлган.  

Улар меҳмонхонада бўлган вақтида илонлар шоусида иштирок этган. Кобра деб тахмин қилинаётган илонларнинг бири воқеа вақтида вафот этган сайёҳнинг кийими ичига кириб кетган ва унинг оёғини тишлаб, чақиб олган. 

Хабарга кўра, эркакда кейинчалик заҳарланишнинг аниқ аломатлари кўриниб, у реанимацияга муҳтож бўлган. Шундан сўнг эркак яқин атрофдаги шифохонага олиб кетилган, кейинроқ у ўша ерда вафот этган.  

Расмийларнинг сўзларига кўра, эркакнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича Германиянинг Мемминген шаҳри Жиноят полицияси инспекцияси томонидан тергов бошланган. Ҳозирда токсикологик экспертиза натижалари кутилмоқда.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 81 мингдан 138 минггача одам илон чақиши оқибатида вафот этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мальдив оролига саёҳатга борган испаниялик Борҳа исмли сайёҳга акула ҳужум қилиб, оёғининг тиззасидан пастки қисмини узиб олганди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сайёҳ кобра Илонлар шоуси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг