Илон Маскнинг бойлиги кескин ошиб кетди

Олам 19184
image
-

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги Tesla компанияси акцияларининг сезиларли даражада ошиши натижасида бир кунда 32,6 миллиард долларга ортиб, 304,2 миллиард долларга етди. Буни реал вақт режимида ўтказиладиган Forbes миллиардерлар рейтинги маълумотлари тасдиқлайди.  

Натижада Маск яна 300 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга одамга айланди. 2021 йилнинг ноябрида у тарихда биринчи марта шундай натижага эришганди. 

Маск Tesla акциялари кеча, 3 январь куни кўтарилишидан олдин ҳам сайёрадаги энг бой одам бўлган, аммо энди у ўзининг энг яқин рақиби, Франциянинг LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳининг бош директори бўлиб қолаётган Бернар Арно (200,6 миллиард доллар) билан фарқни кенгайтирди. 

Tesla акциялари Нью-Йорк фонд биржасида кеча, 3 январь куни 13,53 фоизга ошиб, 2021 йилда электромобиллар етказиб бериш ҳажми рекорд даражада ошгани ҳақидаги янгилик фонида бир акция учун 1199,78 долларни ташкил қилди. Компания ўтган йилда мижозларга 936 172 та электромобиль жўнатган, бу 2020 йилга нисбатан 87 фоизга кўп. 

Эслатиб ўтамиз, “Financial Times” газетаси ва “Time” журнали миллиардер, SpaceX компанияси асосчиси, Tesla компанияси раҳбари Илон Маскни “Йил одами” деб топганди.  

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1338
Рейтинг: 3
Теглар
t
×