Илон Маскнинг бойлиги кескин камайди

Олам 16683
image

Кеча, 3 июнь куни дунёнинг энг миллиардер одами Илон Маскнинг бойлиги 16,9 миллиард долларга камайди. Бу унинг электрмобиль ишлаб чиқарувчи “Tesla” ишчи кучини тахминан 10 фоизига қисқартириши кераклиги ҳақида айтган гапларидан сўнг содир бўлди.

“Forbes”нинг қайд этишича, ҳозирда тадбиркорнинг капитали 216,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

“Маск акциялар қийматининг пасайиши туфайли 16,9 миллиард доллар йўқотди”, деб ёзди нашр. 

“Tesla” акциялари шу ҳафтада бир йилга нисбатан 33 фоизга пасайди. Инвесторлар, эҳтимол, ҳозир асосан Маскнинг жим бўлишини ўйлаяпти”, дейди “Миллер Табак”нинг сотув бўйича бош стратеги Мэтта Малей.

Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Илон Маск “Tesla” ходимларига электрон почта орқали  ишчи кучининг тахминан 10 фоизини қисқартириши кераклигини хабар қилганди.

“Bloomberg”нинг хабар беришича, Маск яқинда “Tesla” компаниясининг ходимлари масофавий ишлаётганидан норозилигини билдирган. 

“Масофадан ишлашни истаган ҳар бир киши ҳафтасига камида 40 соат (минимум) офисда бўлиши ёки “Tesla”ни тарк этиши керак. Бу завод ишчиларидан талаб қилганимиздан камроқ”, деган у.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 872
Рейтинг: 3
Теглар
t
×