Маск “Tesla” ходимларини қисқартирмоқчи – ОАВ
Олам
−
03 Июнь 2022
4213Электрмобиль ишлаб чиқарувчи “Tesla” ишчи кучининг тахминан 10 фоизини қисқартириши керак. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск ходимларга электрон почта орқали хабар қилган, деб ёзмоқда “Reuters”.
Қайд этилишича, кеча, 2 июнь куни юборилган мактубда компания бутун дунё бўйлаб ишга қабул қилишни тўхтатиши ва ишчи кучининг тахминан 10 фоизини қисқартириши кераклиги айтилган.
“Иқтисодиёт ҳақида жуда ёмон кайфиятдаман”, деган Маск.
“Tesla” бу ҳақда ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
“Bloomberg”нинг хабар беришича, Маск яқинда “Tesla” компаниясининг ходимлари масофавий ишлаётганидан норозилигини билдирган.
“Масофадан ишлашни истаган ҳар бир киши ҳафтасига камида 40 соат (минимум) офисда бўлиши ёки “Tesla”ни тарк этиши керак. Бу завод ишчиларидан талаб қилганимиздан камроқ”, деган у.
“Micrasoft” асосчиларидан бири, миллиардер Билл Гейтс ҳам май ойи бошида глобал иқтисодий таназзул хавфи ҳақида огоҳлантирди. Унинг прогнозларига кўра, Украинадаги воқеалар жаҳон иқтисодиётига коронавирус пандемиясидан кўра жиддийроқ таъсир кўрсатади.
Тадбиркор таъкидлаганидек, минтақадаги можаролар хомашё нархининг ошишига, етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ муаммоларнинг кескинлашишига ва давлат қарзининг ошишига олиб келган.
LiveБарчаси