Илон Маск ўрнини Жефф Безосга бўшатиб берди

Олам

image

SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск Forbes'нинг дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўриндан иккинчи ўринга тушиб қолди. Унинг бойлиги бир кунда 13,5 миллиард долларга камайиб, 176,2 миллиард долларни ташкил этган. 

Маск етакчилик мавқеини Amazon раҳбари Жефф Безосга бой берган, Безоснинг капитали 182,1 миллиард долларга баҳоланган.

Louis Vuitton Moët Hennessy компанияси Президенти Бернар Арно 154,6 миллиард долларлик бойлиги билан учинчи ўринни эгаллаган.

Тўртинчи ўриндан Microsoft асосчиси Билл Гейтс 121,4 миллиард долларлик бойлиги билан жой олган.

Кучли бешликни Facebook раҳбари Марк Цукерберг 94 миллиард долларлик бойлиги билан якунлаган. 

Маълумот ўрнида, Илон Маск Bloomberg агентлиги томонидан ҳисобланган Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингида ҳали ҳам биринчи ўринда. 

BBI Маскнинг бойлигини 194 миллиард долларга баҳолаган. BBI рейтингининг иккинчи ўрнидан бойлиги 183 миллиард долларга баҳоланган Жефф Безос жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Маск Безос

Баҳолаганлар

677

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг