Илон Маск Украинага қанча хайрия қилганини айтди

Олам

image

Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинага 100 миллион доллар хайрия қилганини маълум қилди. Бу ҳақда у ёзувчи Стивен Кингнинг Twitter'даги пости остида қолдирган изоҳида ёзди. 

“Менимча, жаноб Маск менинг кўк чеким (Twitter Blue обунаси учун тўланадиган пул)ни хайрияга бериши керак. Мен Украинада қутқарув хизматларини кўрсатадиган Прйтула фондини тавсия қиламан. Бу атиги 8 доллар, шунинг учун жаноб Маск ўзидан ҳам бироз қўшиши мумкин” дея пост қолдирган Стивен Кинг.

Илон Маск эса изоҳда Украинага 100 миллион доллар хайрия қилганини билдириб, ёзувчидан “сиз қанча хайрия қилдингиз?”, деб сўраган. Шунингдек, у АҚШ Мудофаа вазирлигининг пулидан воз кечганини ҳам эълон қилган. 

Украина Рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров Илон Маскка миннатдорлик билдирган ва унга қарашли бўлган Starlink фаолияти Украина учун жуда муҳим эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Twitter маъмурияти Twitter Blue обунасини харид қилмаган фойдаланувчилар аккаунтларидан верифиед (тасдиқланганлик) белгисини олиб ташлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг