Илон Маск Twitter’ни пулли қилмоқчи 

Олам 3559
image

Twitter тижорат ва давлат фойдаланувчилари учун пулли бўлиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқни сотиб олган тадбиркор Илон Маск ўзининг микроблогида маълум қилди.  

“Twitter оддий фойдаланувчилар учун доим бепул бўлади, лекин тижорат, давлат фойдаланувчилари учун кўп бўлмаган тўлов бўлиши мумкин”, деб ёзган у. 

Эслатиб ўтамиз, Маск Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олган эди.  

Халқаро Журналистлар Федерацияси (IFJ) Илон Маскнинг Twitter’ни сотиб олишини оммавий ахборот воситалари эркинлиги учун “ёмон хабар” деб атаганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 197
Рейтинг: 3
Теглар
t
×