Илон Маск Twitter’ни сотиб олди

Технология 9403
image

Кеча, 25 апрель куни Twitter раҳбарлари Илон Маскнинг ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик таклифини қабул қилганини эълон қилди.

Twitter баёнотига кўра, компания акциядорлари ўзларига тегишли ҳар бир оддий акция учун 54,20 доллар олади. Ишбилармон Twitter’нинг 9 фоиз акциясини сотиб олганини эълон қилган 1 апрелдаги савдолар якунида устама акция нархининг 38 фоизини ташкил этганди.

Шундай қилиб, битим якуний якунлангач, Twitter хусусий компанияга айланади.

Бизнес-магнат Илон Маск 4 апрель куни Twitter’нинг 9,2 фоиз улушини қўлга киритганини ва ижтимоий медиа платформаларининг энг йирик инвесторига айланганини эълон қилганди.

Маск электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla раҳбари ва SpaceX аэрокосмик компанияси асосчиси ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 2.9
t
×