Илон Маск коронавирусга бир кунда тўрт марта тест топширди. Натижалар ҳар хил

Олам

image

SpaceX компанияси Бош директори, америкалик тадбиркор Илон Маск бугун, 13 ноябрь кунининг ўзида тўрт маротаба коронавирус инфекциясига тест топширди. Тестларнинг иккитасида мусбат, иккитасида манфий натижа аниқланди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилган. 

"Қандайдир бемаънилик содир бўляпти. Бугуннинг ўзида тўрт марта СОVID тести ўтказилди. Натижаларнинг эса иккитаси мусбат, иккитаси манфий", деб ёзган тадбиркор. 

Унинг таъкидлашича, тест жараёнларида ҳатто ҳамшира ҳам ўзгармаган. 

Маск тестлар Becton, Dickinson and Company компаниясига тегишли бўлганини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск коронавирус пандемияси даврида энг кўп фойда кўрган миллиардерлар қаторидан жой олганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Илон Маск

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг