Илон Маск китоб ёзишни бошлади
Олам
−
08 Февраль 2021
3160Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг Tesla ва SpaceX компаниялари ҳақида китоб ёзишни бошлади. Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида маълум қилган.
"Tesla ва SpaceX тарихини гапириб бериш вақти келди. Ер ва Марс", деб ёзган тадбиркор.
Аввалроқ, Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 11,5 миллиард долларга ўсгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган йил давомида тадбиркорнинг бойлиги ортишининг асосий сабаби Tesla капиталлашувининг ўсиши бўлди.
2020 йил бошида у 100 миллиард доллардан кам бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 800 миллиард доллардан ошган.
Маълумот ўрнида, Илон Маскга тегишли бўлган Neuralink компанияси яқин ойларда одамларда чиплаштириш синовларини бошлашни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь