Илон Маск дунё бўйлаб ёлғон тарқатадиган “жиҳоз” сотиб олди – Байден

Олам 8860
image
-

Кеча, 4 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Илон Маск Тwitter'ни харид қилганига муносабат билдирар экан, миллиардер бутун дунё бўйлаб ёлғон тарқатадиган ижтимоий медиа платформасини сотиб олганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

“Ҳозирда ҳаммамиз нимадан хавотирдамиз? Илон Маск ташқарига чиқиб, бутун дунё бўйлаб ёлғон тарқатадиган “жиҳоз” сотиб олди. Америкада энди муҳаррирлар йўқ. Ёлғонни таҳрирлайдиган муҳарирлар мавжуд эмас. Қандай қилиб, биз болаларимиз хавф остида эканлигини тушунишларини кутамиз?”, деган АҚШ етакчиси.

4 ноябрь куни Тwitter ўз ходимларининг ярмини ишдан бўшатди. Аммо ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олишга масъул бўлган жамоадан қисқартиришлар камроқ бўлди. Чунки реклама берувчилар контентни модерация қилиш билан боғлиқ хавотирлар туфайли рекламa харажатларини камайтиришди.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Байденнинг ёлғон хабар тарқатиш ҳақидаги сўзлари фақат Тwitter'га эмас, балки ёлғон хабар тарқатувчи Facebook ва бошқа шу каби медиа платформаларга тегишли эканлигини урғулаган.

Қайд этиш керакки, Илон Маск Тwitter'ни сотиб олгач, сўз эркинлигини тиклашга ваъда берди. Шу билан бирга у Тwitter фойдаланувчиларининг ҳисоблари блокланишининг олдини олади. Аммо, йирик реклама берувчилар бир неча ой давомида Маскнинг Тwitter'ни сотиб олишидан хавотир билдирганди.

Аввалроқ, Илон Маск Тwitter'га айрим пуллик хизматларни жорий қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 196
Рейтинг: 2.9
t
×