Илон Маск Бразилия ҳукуматидан ўч олмоқчи
Олам
−
03 Сентябрь
6393Америкалик миллиардер Илон Маск Бразилияда судья Александре де Мораеснинг “Starlink Holding” аккаунтлари ва мамлакатдаги X (Twitter) ижтимоий тармоғига киришни блоклаш тўғрисидаги қарори туфайли АҚШдаги Бразилия давлат активлари мусодарасини талаб қилмоқчи. Бу ҳақда у Х тармоғида маълум қилди.
“Агар Бразилия ҳукумати X ва SpaceX’нинг ноқонуний олиб қўйилган мулкини қайтариб бермаса, биз давлат активларини ўзаро мусодара қилишга интиламиз. Умид қиламанки, Лула да Силва (Бразилия Президенти) мунтазам тижорий рейсларни амалга оширишдан завқланади”, деб ёзади Маск Х’да.
Маълумот учун, Starlink 2022 йилда иш бошлаганидан бери Бразилияда жуда машҳур. Айниқса, хизмат Бразилиянинг кенг қишлоқ жойлари ва Амазонка тропик ўрмонлари учун қулай интернет тармоғи ҳисобланади. Амазонка минтақасида яшовчи одамлар, жумладан, олис маҳаллий қабилалар ўзларининг турмуш тарзини ўзгартириб, биринчи марта интернетга кириш учун Starlink’дан фойдаланишга муваффақ бўлган. Ҳозирда унинг мамлакатда 250 мингга яқин мижози бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 30 август куни де Мораес Бразилияда X ижтимоий тармоғи фаолиятини тўхтатишни буюрган эди. Шу билан бирга, Apple ва Google беш кун ичида X иловасини маҳаллий онлайн-дўконларидан олиб ташлаши белгиланган. Шунингдек, мамлакатда VPN орқали ижтимоий тармоқдан фойдаланганлик учун 50 минг Бразилия реали (8-9 минг доллар) миқдорида жарима қўлланади.
LiveБарчаси