Илмий иш ҳимояси учун 10 минг доллар олган университет ходими ушланди
3-саҳифа
−
02 Март 2023
8082Бир неча ҳудудларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган мансабдор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали мансабдори фуқарони бўлим бошлиғи лавозимига қабул қилиш ва илмий ишини ҳимоя қилишида ёрдам беришни ваъда қилган. У эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинган.
Шунингдек, Фарғонада туман тиббиёт бирлашмаси мансабдори фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан Тошкент шаҳрида қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришини айтган. У бу иши эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
Бундан ташқари, Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимлиги юристконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.
LiveБарчаси