Илк бор ўзбекистонлик таэквондочи қиз жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Спорт 9688
image

Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Аҳамиятлиси, Чарос Қаюмова аёллар жадвалида илк бор пешқадамга айланди. Ўзбекистон тарихида ҳеч қайси таэквондочи қиз бундай юксак натижа қайд этмаган эди. 

Шунингдек, қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган бошқа ўзбекистонлик спортчилар ҳам рейтингдаги ўз ўринларини мустаҳкамлаб олишди. Умумий ҳисобда кучли ўнликда жами 6 нафар ўзбек таэквондочиларни кўриш мумкин. 

Рейтингда энг яхши кўрсаткичга эга ўзбекистонлик таэквондочилар билан танишинг:

-63 кг:  

1. Хоан Кала (Испания) – 140,74 очко;

13. Ниёз Пўлатов (Ўзбекистон) – 64,90.

-68 кг:

1. Бредли Синден (Буюк Британия) – 293,44;

2. Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон) – 262,31.

-74 кг:

1. Даниэль Кесада (Испания) – 132,58;

10. Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон) – 80,40.

-80 кг:

1. Максим Храмсов (Россия) – 304,34;

9. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон) – 141,13.

-87 кг:

1. Мигел Соареш (Бразилия) – 190,64;

13. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 61,60.

+87 кг:

1. Владислав Ларин (Россия) – 259,96;

25. Шоҳруҳ Ражабов (Ўзбекистон) – 56,87.
Аёллар:

-53 кг:

1. Чарос Қаюмова (Ўзбекистон) – 126,84;

2. Татьяна Минина (Россия) – 116,70.

-62 кг:

1. Кэролайн Сантос (Бразилия) – 202,24;

4. Феруза Садикова (Ўзбекистон) – 111,71.

+73 кг:

1. Бьянка Уолкден (Буюк Британия) – 352,07;

7. Светлана Осипова (Ўзбекистон) – 156,07.

Аввалроқ, Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар умум жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагани хабар қилинганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×