“Илҳом”ни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз — Саида Мирзиёева
Жамият
−
11 Февраль 2020
21893Аввалроқ, Тошкентдаги “Илҳом” театри бир неча йилдан буён фаолият юритиб келган биносидан қувиб чиқарилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Telegram’даги шахсий саҳифасида “Илҳом”ни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаслигини айтиб чиқди.
“Илҳом” театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман.
Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! “Илҳом” – маданий ҳаётимизнинг фахри!”, дейди Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, театр маъмурияти жорий йилнинг 7 февраль куни “Шодлик” меҳмонхонаси янги соҳиби "OFELOS PLAZA" МЖЧдан бинони бўшатиб қўйиш ҳақида расмий мактуб олган.
Театр фаолият юритаётган ҳозирги бино 1976 йилда театр асосчиси Марк Вайлга берилган. 1994 йилда хусусийлаштиришдан сўнг театрдан беғараз асосда фойдаланган. “Шодлик” меҳмонхонасининг аввалги раҳбари билан 2023 йилгача ижара шартномаси тузилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь