Илҳом Алиев сайловда ғалаба қозонди
Олам
−
08 Февраль
5782Кеча, 7 февраль куни Озарбайжонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Илҳом Алиев ғолиб деб эълон қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панахов маълум қилди.
У 93,3 фоиз сайловчиларнинг овозлари ҳисоб-китобига кўра, мазкур натижаларни эълон қилган.
Унга кўра, амалдаги раҳбар Илҳом Алиев 92,05 овоз билан мутлақ ғалаба қозонган. Президентликка ўзини номзод сифатида кўрсатган Зоҳид Ўруж 2,19 фоиз, “Буюк бунёдкорлик” партиясидан Фозил Мустафо – 2 фоиз, “Яхлит Озарбайжон Халқ фронти” партиясидан Гудрат Ҳасангулиев – 1,76 фоиз, “Миллий фронт” партиясидан Рази Нуруллаев – 0,8 фоиз, “Буюк Озарбайжон” партиясидан Элшод Мусаев – 0,66 фоиз, ўз номзодини илгари сурган Фуад Алиев эса 0,53 фоиз овоз олган.
Қайд этиш жоизки, санаб чиқилган бюллетенлар сони 4 млн 659 минг 967 нафарни ташкил этиб, жами овоз берганлар сони 4 млн 660 минг 25 нафарни ташкил қилган ва 6 минг 102 сайлов участкасининг маълумотлари аллақачон тақдим этилган.
Алиев 2003 йилдан буён мамлакатни бошқариб келади. Баку Қорабоғ устидан назоратни тиклаганидан кейин унинг озарбайжонлар орасидаги машҳурлиги ошди. Озарбайжон Президенти етти йилга сайланади, муддатлар сони чекланмаган. Бу Алиевнинг бешинчи марта президентликка сайланиши бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь