Илҳом Алиев рафиқаси билан Туркияга борди

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан бугун, 9 август куни амалий ташриф билан Туркияга борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Илҳом Алиевга мамлакат биринчи хоними – вице-президенти Меҳрибон Алиева ҳамроҳлик қиляпти.  

Икки давлатнинг давлат байроқлари ҳилпираб турган Конья шаҳри аэропортида Озарбайжон раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. 

Президент Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиевани Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Қассобўғли, Конья губернатори Ваҳдеттин Ўзкан ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. 

Давлат раҳбари аэропортдан Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган V Ислом бирдамлик ўйинлари майдонига бориб, Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг