Илҳом Алиев Қозоғистонга келди
Олам
−
10 Апрель 2023
6105Бугун, 10 апрель куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжон раҳбарини аэропортда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олган. Бугун у Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан тор ва кенгайтирилган таркибда учрашиши режалаштирилган. Кун тартибидан икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришнинг асосий масалалари ўрин олган.
Маълумот учун, Алиев ўтган йилнинг октябрь ойида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити ва МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Остонага келган. Президентлар ўртасидаги мулоқот доирасида Қосим-Жомарт Тўқаев Озарбайжон раҳбарига Қозоғистон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев кўчаси янада муносиброқ жойга кўчирилишини айтган. Ўз навбатида Илҳом Алиев Тўқаевга отаси хотирасига ҳурмат билан муносабатда бўлгани учун миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15