Илҳом Алиев Бакуга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 22 июнь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 21 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди. Ташриф давомида Кўксаройда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. 

Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни аэропортда кузатиб қўйиб, Тошкентга қайтиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг