Илҳом Алиев ҳам Тошкентга етиб келди
Жамият
−
08 Ноябрь 2023
7432Бугун, 8 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган. Шундан сўнг, Алиев ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси Эмина Эрдўған ҳамроҳлигида пойтахтга етиб келгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь