Икром Алибоев “Нефтчи” аъзосига айланди

Спорт

image

Аввалроқ, Кореянинг “Сеоннам” клуби аъзоси ҳисобланган Икром Алибоевни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз сафига қўшиб олиш арафасида тургани хабар қилинганди.

Бугун, 4 январь куни “Нефтчи” ўз сафини Алибоев билан кучайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона клуби 30 ёшли ярим ҳимоячи билан 1 йиллик шартнома тузди. 

Маълумот учун, Икром Алибоев 1994 йилда Тошкентда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Тошкентнинг “Локомотив” ва “Пахтакор”, Жанубий Кореянинг “Сеул”, “Тэджон” ҳамда “Канвон” каби клубларида тўп сурган. 

Икром Алибоев Ўзбекистоннинг тўрт карра чемпиони ҳисобланади,  футболчи Ўзбекистон Суперлигасида юздан ортиқ учрашув ўтказиб, 10 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган, тажрибали ярим ҳимоячи  Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 28 учрашувда майдонга чиққан.

“Фарғоналик футбол мухлислари Икром Алибоевга янги мавсумда севимли жамоамизнинг барча мусобақаларда муваффақиятли ва ғолибона қатнашувини таъминлашда самарали ёрдам беришига тилакдошмиз”, дейилади манба хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Икром Алибоев Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг