Иккита нуфузли университет ректорлари вазир ўринбосарлари этиб тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистондаги иккита нуфузли университетнинг ректорлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда сиёсий фанлар номзоди Комилжон Ҳамидович Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Расулжонович Ҳакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб таништирилди.

Маълумот ўрнида, Комилжон Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида, Раҳим Ҳакимов эса 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Муродулло Холмуҳамедов жорий йилнинг 8 июнь куни лавозимидан озод қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг