Иккинчи жаҳон уруши бошланишига Собиқ Иттифоқ нега айбланмоқда? Эксперт фикри

Олам 12371
image

Ғарб Собиқ Иттифоқнинг фашист босқинчилари устидан Ғалабага қўшган ҳиссасини ташкилий равишда пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу фикр “Suddeutsche Zeitung” немис нашрига берган интервьюсида Санкт-Петербургдаги Европа университети маданий ёдгорлик ва рамзий сиёсатни ўрганиш маркази директори Алексей Миллер томонидан билдирилди.

“Ушбу сиёсат Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари каби Европа Иттифоқи аъзолари белгилаган йўналишга мувофиқдир”, дея таъкидлади эксперт.

Унинг сўзларига кўра, энди Иккинчи Жаҳон уруши ва Улуғ Ватан урушини ёритишда янги тенденция пайдо бўлди. Унда нафақат фашистлар, балки Собиқ Иттифоқ ҳам “мутлақ ёвузлик”, деб ҳисобланади.

Шунингдек, тарихчи Собиқ Иттифоқни “мутлақ ёвузлик” сифатида фош қилиш стратегияси Шарқий Европада, биринчи навбатда, Украина ва Болтиқбўйи давлатларида пайдо бўлганини қайд этди.

Аввалроқ, Германиянинг собиқ ички ишлар вазири Герхарт Баум совет қўшинлари Берлин ва умуман Германияни нацистлардан жуда катта талафот эвазига озод қилинганини, буни доим ёдда тутиш лозимлигини маълум қилган эди.

Россия ҳукумати айрим давлатлар тарихни қайта ёзишга ҳаракат қилаётганини бир неча бор таъкидламоқда. Президент Владимир Путин Москва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги ҳақиқатни таъминлаш ва унинг тарихини қалбакилаштириш ҳаракатларига қарши туришга мажбур эканлигини маълум қилди.

“Тарихни қайта ёзиш ва Иккинчи Жаҳон уруши бошланишига  Собиқ Иттифоқ ва Германиянинг жавобгарлигини тенглаштиришга уринишлар Россияни узр сўрашга мажбур қилиш учун қилинмоқда”, дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 482
Рейтинг: 2.9
t
×