Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Жамият
−
11 Июль 6150 1 дақиқа
2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қабул вазирликнинг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.
Бунда номзодлар платформада:
- ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
- диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
- ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун қабул бошлангани хабар қилинганди.
Live
Барчаси