Икки енгилмас ўзбек боксчиси бир кунда жанг ўтказади
Спорт
−
18 Апрель 2019
7356WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон “Кака” Аҳмадалиевнинг жанг санаси ўзгарди. Аслида боксчи 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу жанг 29 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги “Forum” аренасида ўтказиладиган бўлди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Муроджон Аҳмадалиев Шаҳрам Ғиёсов билан бир бокс оқшомида рингга чиқади. Еттита жангнинг барчасида ғалаба қозонган Ғиёсов шу куни Эммануэль Тейлорга қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон проф боксда 28 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23тасида ғалаба қозонган. Ўн тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Бешта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Иккита жангда нокаут бўлган. Сўнгги 5 та жангидан 4 тасида ютқазган.
LiveБарчаси