Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Сехудо фаолиятини тиклаши мумкин

Спорт

image
0:00
0:00
download

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ва Олимпиада чемпиони Генри Сехудо спортдаги фаолиятини давом эттириши мумкин. 

Жангчининг сўзларига кўра, у октагонга қайтишни ва тез орада россиялик Петр Ян ва америкалик Алжамейн Стерлинг билан учрашишни режалаштирмоқда. 

“Сўнгги янгиликларни кузатиб боринг. Уч карра чемпион қайтади. Менимча, Ян ва Стерлинг ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Шахсан мен иккаласини ҳам мағлуб этишни истардим”, деган Сехудо. 

Маълумот ўрнида, Сехудо фаолияти давомида профессионал даражада 18 та жанг ўтказиб, 16 марта ғалаба қозонган ва икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган. 

2020 йилнинг май ойида у спортдан кетишини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Генри Сехудо

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг