Икки қизни уриб юборган Cobalt ҳайдовчиси тиббий ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетди (видео)

3-саҳифа

Қарши шаҳрида ҳайдовчилардан бири пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки нафар қизни уриб, қочиб кетди. Тезкор суриштирувларда ҳайдовчи топилиб, унга чора кўрилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йил 19 март куни соат 15:20 ларда, Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган савдо маркази рўпарасида юз берган. Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Д.Б. ва М.Б.ни уриб юбориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Пиёдалар Б.Д. ва М.Б. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Шундан сўнг, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувда Cobalt ҳайдовчиси топилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Қайд этилишича, суд томонидан ҳайдовчи Ш.Н. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133 (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) ва 137-моддалари (йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган, дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қарши

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made