Икки ҳудудда яна 15 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
09 Июнь 2020
7947Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида жами 15 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 9 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, жами 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Эндиликда соғайганлар сони Тошкент шаҳрида 1543 нафарга, Навоий вилоятида 142 нафарга етди. Бугун кун давомида 102 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3459 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 4482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 1005 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси