Икки ҳафтада учинчиси: КХДР Япон денгизига яна ракета учирди
Олам
−
14 Январь 2022
4637Шимолий Корея бугун, 14 январь куни Япон денгизи томонга яна бир ракета учирди. Бу ҳақда Япония Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, КХДР томонидан учирилган ракета баллистик бўлиши мумкин. Худди шундай тахминни Япония Вазирлар Маҳкамаси ва Япония Мудофаа вазирлиги ҳам билдирган.
Япония Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, КХДР ракетаси аллақачон қулаган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда ҳалокатнинг аниқ жойи ўрганилмоқда. Хизмат Япония денгизидаги кемаларни ракета қолдиқлари топилса, улардан узоқроқ туришга чақирмоқда.
Бу Пхеньян томонидан жорий йилда учинчи ракета учирилишидир.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 07:27да (Тошкент вақти билан 03:27) баллистик ракета КХДРнинг ички қисмидан Япон денгизи йўналишида учирилган. Бу қишки ҳарбий машғулотларнинг бир қисми сифатида содир бўлган бўлиши мумкин. Яна бир ишга тушириш 5 январь куни бўлиб ўтди.
Ушбу воқеалар ортидан АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Корея Халқ Демократик Республикаси расмийлари АҚШнинг дипломатик таклифларига жавоб бермагани ва Корея яриморолидаги вазиятни беқарорлаштирувчи ракета синовларини қайта бошлагани бўйича баёнот берди.
LiveБарчаси