“Бу хавфли қадам”. КХДР АҚШ таклифларини писанд қилмаяпти
Олам
−
13 Январь 2022
10817Корея Халқ Демократик Республикаси расмийлари АҚШнинг дипломатик таклифларига жавоб бермади ва Корея яриморолидаги вазиятни беқарорлаштирувчи ракета синовларини қайта бошлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “Шимолий Кореяга нисбатан душманлик ниятлари йўқлигини аниқ таъкидлаган ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр ёки йўқлигини кутган”.
“Афсуски, бу таклифларга нафақат жавоб олинмади, балки сўнгги ҳафталарда биз ракета синовлари қайта бошланганига гувоҳ бўлдик, бу ўта беқарорлаштирувчи, хавфли (қадам) ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қатор резолюцияларига зиддир. Бир неча ой олдин биз Шимолий Кореяни ҳеч қандай шартларсиз музокаралар столига таклиф қилишга тайёр эканимизни айтган эдик”, деган Америка дипломатияси раҳбари.
Таъкидланишича, Вашингтон нафақат Шимолий Кореяга қарши санкциялар жорий қилмоқда, балки бунга жавоб бериш учун ҳам БМТ, ҳам Жанубий Корея ва Япония каби асосий ҳамкорлар билан фаол ишламоқда.
“Менимча, унинг бир қисми (ракета синови) Шимолий Кореянинг ўзига эътибор қаратишга уринишидир. Ўтмишда ҳам шундай бўлган, эҳтимол улар шундай қилишда давом этади”, деган Блинкен.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 07:27да (Тошкент вақти билан 03:27) баллистик ракета КХДРнинг ички қисмидан Япон денгизи йўналишида учирилган. Бу қишки ҳарбий машғулотларнинг бир қисми сифатида содир бўлган бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15