Иқтисодий судлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилади
Жамият
−
01 Май 2019
6467Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига бир қатор долзарб қонунлар киритилган. Улар орасида “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам бор.
Мазкур ҳужжат бизнес юритишни енгиллаштириш ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Бу жараёнда айниқса, иқтисодий судлар фаолияти ва жараёнини соддалаштириш назарда тутилмоқда.
Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, 100 та ҳолатдан 6 тасида суд муҳокамаси қолдирилмоқда. Бундай ҳолатларнинг 50 фоизи тарафлардан бирининг суд мажлисига келмаслиги ва суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ўша тараф тегишли тарзда хабардор қилинганини тасдиқловчи далиллар бўлмагани сабаб бўляпти.
Қонунга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 171-моддасига кўзда тутилмаган сабаблар ва фавқулодда ҳолатлар мавжуд бўлганда суд муҳокамасини қолдириш мумкинлигини назарда тутувчи тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Шунингдек, суд муҳокамасини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолдириш мумкинлиги, қолдириш ва танаффуслар миқдори эса 3 мартадан ортиқ бўлмаслиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, иқтисодий судда низоларни ҳал қилиш усули сифатида судгача мажлис ўтказиш имконини берувчи тартиб жорий этилиши ва бунда суд муҳокамасининг жадвалини аниқлаш, келишув битими ёки низоларни ҳал қилишнинг муқобил усулларини тузиш эҳтимолини аниқлаш, ушбу низонинг судга тааллуқлилиги масаласини ва бошқа процессуал масалаларни аниқлаш назарда тутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь