Мирзиёев Сенатнинг устувор вазифасини айтди
Жамият
−
19 Ноябрь
2416Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси бўлиши кераклигини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 19 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўз очди.
Қайд этилишича, энди халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, балки депутатлар орасидан сайланган кенгаш раислари бошчилик қилади. Президент ушбу сиёсий ислоҳот орқали халқнинг 30 йиллик орзуси рўёбга чиққанини таъкидлаган.
Шунингдек, жорий йилда ҳокимларнинг 33 та ваколати кенгашларга олиб берилгани, яна 17 та ваколатни ўтказиш режа қилингани айтилган. Ичимлик суви тарифига устама, давлат объектлари ва бозорларда ижара тўловлари каби жами 7 турдаги маҳаллий йиғимлар миқдорини тасдиқлаш ваколати ҳам маҳаллий кенгашларга ўтказилиши кўзда тутилган. Кенгаш сўрови ва кенгаш текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.
Президент маҳаллий кенгашлар томонидан ҳар ярим йилда қилинган ишлар бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш амалиёти йўлга қўйилса, бу уларнинг фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни кучайтиришини кўрсатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи мажлисларини Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари чақирилиши белгиланганди.
LiveБарчаси