Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Тошкентда бўлиб ўтади

Жамият

image

2023 йил ноябрь ойида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирий билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

“Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Учрашувда бўлажак тадбир кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланган.

Учрашув якунида Бош котиб Хусрав Нозирий Ташкилот котибияти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти – аъзо мамлакатларнинг иқтисодий, маданий, фан ва техникавий ҳамкорлиги бўйича ташкил этилган халқаро минтақавий ташкилотдир. У 1964 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан “Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш” номи билан тузилган. 

Кейин 70-йилларда ички минтақавий савдо сусайиб кетгани учун ўз фаолиятини тўхтатган. 1985 йилда “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти” номи билан қайтадан ўз фаолиятини бошлади. 1992 йилнинг 28 ноябирида Исломобод шаҳрида аъзо давлатлар Ташки ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғлишида Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистан, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлари ИҲТга аъзо бўлган. 

Ташкилотнинг асосий мақсадлари: 

•  ташкилотга аъзо бўлган давлатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни, шу жумладан, савдо-сотиқни кенгайтириш; 
•  ҳар бир аъзо давлатда иқтисодий ўсиш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш учун шартшаро-итлар яратиш; 
•  аъзо давлатларнинг маънавий ва маданий алокаларини кучайтириш ва бошқалардир.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг