Иқтисодимиз зўр динамикада кетаётган эди – Бош вазир ўринбосари

Жамият

Ўзбекистон ҳукумати ташқи қарзлар олишдан қўрқмаяпти. Фақат уни оқилона сарфлаш лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари –  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров “Hoshimov iqtisodiyoti” лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Охирги 3 йилда Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотлар бўлди. Менимча, аҳолисига нисбатан олганда бошқа давлатлар билан солиштирилса,  бутун дунё бўйича бошқа ҳеч ким ҳақида бунчалик кўп мақолалар ёзилмаган бўлса керак. Туризмдан тортиб, энергетикагача ва бошқа соҳалар бўйича буни кўриш мумкин. Биз жуда ҳам зўр динамикада эдик. Албатта, қилинадиган ишлар жуда ҳам кўп эди. Хатолар ҳам бўлгандир. Лекин буни ҳамма яхши биладики, жудаям зўр динамикада кетаётган эдик. Минг афсуски, жаҳонда шундай бир бало чиқди. Энди нима ҳам қиламиз?! 

Сиз айтгандек ҳозир қарз олмай қачон оламиз деган гапга биз ҳам қўшиламиз. Асосий мақсад давлат раҳбарларининг бош тамойили иқтисодий ўсиш, камабағалларни камайтиришдир. Қарз масаласида уни оқилона ишлатсак ва оқилона шартларда олсак, биз бу қарзларда муаммоли жойини кўрмаяпмиз”, дейди Бош вазир ўринбосари.

Аввалроқ, Жамшид Қўчқоров май ойи иқтисодиётга яна ҳам оғирроқ келиши ҳақида таъкидлаганди. Унда Бош вазир ўринбосари зарар кўрган соҳалар ҳақида айтиб ўтган.        
 


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз Жамшид Қўчқоров ташқи қарз

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг