IJF Бобоновни 10 000 АҚШ доллари билан мукофотлади

Спорт

image

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2021 йилни ўз вазн тоифасининг рейтинг пешқадами сифатида якунлаган 14 нафар дзюдочини мукофот тариқасида 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирлади.  

Пул мукофотига эга чиққанлар орасида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори ўзбекистонлик Давлат Бобонов ҳам бор. Навоийлик спортчи 90 кг вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этилишича, IJF шу йўл билан 14 та вазн тоифасида Олимпиада йилини биринчи ўринда якунлаган дзюдочиларни тақдирлашга қарор қилган. 

Эътиборли томони шундаки, дзюдо ватани ҳисобланган Япониядан ҳеч бир спортчи ўз вазнида пешқадамликни қўлга киритмаган. Рейтинг карвонбошиси сифатида тўрт нафар франциялик, икки нафардан Грузия, Россия ва Косово дзюдо вакиллари қайд этилган.

2021 йил ўз вазн тоифалари бўйича рейтинг пешқадамлари. Эркаклар:

60 кг: Янг Юнг Вей (Хитой Тайпейи) 5 140 очко
66 кг: Ан Баул (Жанубий Корея) 5 240 очко
73 кг: Лаша Шавдатуашвили (Грузия) 5 475 очко
81 кг: Тато Григалашвили (Грузия) 6 592 очко
90 кг: Давлат Бобонов (Ўзбекистон) 7 536 очко
100 кг: Арман Адамян (Россия) 5 420 очко
+100 кг: Тамерлан Башаев (Россия) 6 250 очко

Аёллар:

48 кг: Дистриа Красники (Косово) 5 920 очко
52 кг: Амандин Бушар (Франция) 5 890 очко
57 кг: Нора Гжакова (Косово) 5 880 очко
63 кг: Клариссе Агбегненоу (Франция) 7 200 очко
70 кг: Барбара Матич (Хорватия) 5 595 очко
78 кг: Маделин Малонга (Франция) 5 940 очко
+78 кг: Роман Дико (Франция) 6 450 очко

Маълумот учун, 2022 йилги дзюдо мавсуми Португалия Гран-приси билан бошланади. Одивелаш шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу турнир 28-30 январь кунлари бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Давлат Бобонов IJF

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг