ИИВда ўзгаришлар: ЙҲХББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Қуйидагилар лавозимларга тайинланди:

Полковник Жамшид Абдуҳакимович Каримов Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Жамшид Каримов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритган.

Полковник Равшан Озодбекович Юнусметов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Равшан Юнусметов Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Руслан Борисович Забиров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Руслан Забиров Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, ахборот-таҳлил бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

Полковник Улуғбек Исматович Мусаев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Улуғбек Мусаев Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими 17-сон жазони ижро этиш колонияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Музаффар Махаматгазиевич Сайдазимов Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Музаффар Сайдазимов Тошкент шаҳар, Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов ЙҲХББ

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг