ИИВда тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Усманжан Тенгелович Ситмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Усманжан Ситмуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Шоҳруҳбек Холмуҳамедович Назиров Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шоҳруҳбек Назиров Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Отабек Камолиддинович Жабборов Наманган вилояти Чортоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Отабек Жабборов Наманган вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Хондамир Аллаёрович Умаров Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Хондамир Умаров Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати батальони командири ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Рустамжон Тураевич Хайитов Фарғона вилояти Бувайда тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Рустамжон Хайитов Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси қидирув ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг